Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида 23 ноябрь, шанба куни муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафарда Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги Қаршининг «Насаф» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «шерлар» аъзолари Игор Сергеев (37) ҳамда Жалолиддин Машарипов (42) томонидан урилган голларга қаршиликлар Ойбек Бозоров (49)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Пахтакор» меҳмонда қийин кечган ўйинда «Насаф»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (2:1) ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган Тошкент клуби очколари сонини 68 тага етказди. «Насаф» эса 32 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
24-тур баҳси
23 ноябрь, шанба
«Насаф»—«Пахтакор» 1:2
Голлар: 0:1 — 37 Сергеев, 0:2 — 42 Машарипов, 1:2 — 49 Бозоров«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Ғаниев, Дилшод Саидов, Ҳумоюн Муртазоев, Бобур Абдихолиқов, Дониёр Нарзуллаев (Шароф Муҳиддинов, 46), Сардор Абдураимов (Ислом Рашидхонов, 82), Хуршидбек Мухторов (Шерзод Насруллаев, 46), Ойбек Бозоров, Умар Эшмуродов
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Алишер Салимов, 87), Шерзод Аъзамов (Марко Симич, 46), Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак (Бобур Асқаров, 61), Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев
Огоҳлантиришлар: Ҳумоюн Муртозаев (55), Марко Симич (65), Санжар Қувватов (74), Ҳожиакбар Алижонов (85), Драган Черан (90), Умар Эшмуродов (90+3)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)