Давоми: «Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинасидан ўзини ташлаган». Гавҳар Шарипованинг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди

Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲда вафот этгани хабар қилинган эди. Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг «Дарё»га хабар беришича, актриса юриб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилган ва кўнгилсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

Фото: Kino-teatr.ru

Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг маълумот беришича, воқеа 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да содир бўлган. Ғузор туманининг Ёрғунчи қишлоғида ҳаракатланиб кетаётган автобусда йўловчи сифатида Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига кетаётган актриса ҳайдовчига автобусни тўхтатишини, тушиб қолишини айтган. Бироқ ҳайдовчининг огоҳлантириши ва автобус тез ҳаракатланаётгани ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан автобус эшигини очувчи тугмани босиб, юриб кетаётган автобусдан тушишга уринган. Ва бахтсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошланган.