EVO Кореянинг таъсисчи компанияси ва етакчи телекоммуникация компанияси Корея Телеком билан ҳамкорликда Тошкентдаги Маълумотларга ишлов бериш маркази (МИМ) бизнесига қўшилди. EVO ўзининг коммуникация инфратузилмасидан ва Ўзбекистондаги сотиш каналларининг имкониятларидан фойдаланади, Корея Телеком эса АКТнинг энг яхши жаҳон стандарти имкониятларидан фойдаланиб ўзининг маълумотларга ишлов бериш марказларини қуриш ва ишлатиш бўйича тажрибасини тақдим этади.
Ўзбекистонда ишга тушириладиган МИМ (Маълумотларга ишлов бериш маркази) хизматлари унчалик кенг миқёсли эмас, лекин унинг мақсади Ўзбекистонда ўсишнинг катта салоҳиятини тасдиқлаш ва иш тажрибаси ҳамда имкониятларига эга бўлишга йўналтирилган. EVO бозордаги талабни ошириш учун табақалаштирилган хизматлар кўрсатиш мақсадида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда маълумотлар бозорининг юқори даражада ўсиши ва ҳукуматнинг АКТ соҳасидаги ташаббусларига асослани, Корея Телеком интернет ва маълумотларга талаб янада ўсишини тахмин қилмоқда. Корея Телеком Ўзбекистонда катта истиқболли эранинг бошланиши сифатида МИМ бизнесига кириш тўғрисида стратегик қарор қабул қилди.
EVO, ЕТ, уларнинг КТ таъсис компанияси ва МИМга хизмат кўрсатишдан манфаатдор мижозлари (Халқаро отель, ZELAL TEKSTIL, UzCaseMash, CNH Industrial, Dori-darmon, Kobea Group) тадбирда иштирок этди.
EVO’нинг таъсис компанияси сифатида КТ ҳам шунингдек КТнинг имкониятларида акс эттирилган EVO МИМнинг устунликлари ва фарқли хусусиятларини тақдим этди. EVO МИМнинг потенсиал мижози Ўзбекистондаги МИМ хизматларининг замонавий сифатидан баҳраманд бўлиши мумкин. EVO’нинг Ўзбекистондаги потенсиал мижозлари ва унинг асосий мижозлари Ўзаро ҳамфикрлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида МИМ соҳасида ҳамкорлик қилиш мажбуриятларини ўз зиммаларига олдилар.
Бундан ташқари, КТнинг бизнесни глобал ривожлантириш бўйича штаб-квартираси қайд қилади: «Биз Ўзбекистонда эълон қилган бозорни жиддий текшириш воситасида МИМ глобал бизнесини аста-секин кенгайтириб борамиз, бу биринчи ҳодиса бўлиб, у ўз ичига КТ МИМнинг биринчи класс конструксияси ва маҳаллий шўба компаниясининг телекоммуникация имкониятларидан фойдаланишни олади». Шуни таъкидлаш жоизки, EVO’нинг маълумотлар маркази республикамиздаги ягона Tier 2 даражали маълумотлар марказига эга олий ўқув юрти Тошкент шаҳридаги Инҳа университети базасида очилган.
Веб-сайт: www.evo.uz
Мурожаат учун телефон: +998 (78) 148-00-00.
Реклама ҳуқуқи асосида.