Бугун, 9 ноябрь куни веломарафон ўтказилиши сабабли соат 14:30 дан 16:00 гача Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

  • Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
  • Шаҳрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми;
  • Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
  • Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми;
  • Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми.

ИИББ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.