• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Лаззатли Ўзбекистон» халқаро чемпионатида ўзбек нонуштаси биринчиликни эгаллади

    Бугун, 8 ноябрь куни Ошпазлар уюшмаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган «Лаззатли Ўзбекистон» биринчи халқаро кулинария чемпионати ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унда 30 га яқин давлатдан ташриф буюрган ошпазлар жамоаси беллашди. Жамоаларнинг ишларини турли давлатлардан ташриф буюрган ҳамда Бутунжаҳон бош ошпазлар ҳамжамиятининг (WACS) экспертларидан иборат 20 кишилик ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

    «Миллий этно нонушта» шарти бўйича Жазоир, Мўғулистон, Руминия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг нонушталари тайёрланди. Мазкур шартда нонушталар сифат уйғунлиги билан бирга ундаги таомлар хилма-хиллиги, нонуштани тақдим этишдаги креативлик, тозалик каби мезонлар асосида ҳакамлар томонидан баҳоланди.

    Жазоир нонуштасида хурмодан тайёрланган турли ширинликлар, дуккакли донлардан тайёрланган бўтқа ва қаҳва олтин суви юритилган миллий нақшдаги чинни идишларда узатилди. Руминия нонуштасида турли хил мева ва мурабболар, қуритилган қўзичоқ гўштидан тайёрланган колбаса, ловия, бақлажондан тайёрланган икралар, маҳаллий уч турдаги пишлоқ ва пшенодан тайёрланган бўтқа ушбу давлатнинг миллий кашталари туширилган қизил ҳошияли дастурхонга тортилди. Қозоғистонлик ошпазлар ҳам ўз пишириқ ва ширинликларини тақдим этди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда ўзбек нонуштасини оммалаштириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?

    Хабарда айтилишича, Мўғил нонуштасидаги ўзбек ҳолвайтарига ўхшаш қовурилган ундан тайёрланган ширинлик борлиги шарқ ошхонасининг муштарак жиҳатларини кўрсатди. Аммо бу мамлакат нонуштасидаги шакарли творог таъмини эслатувчи қуртлар, нонушта дастурхонининг фақат оқ маҳсулотлардан иборатлиги агар ҳамма ширинликлар татиб кўрилса иштаҳани бўғиб қўйиши мумкинлиги, шундек, мўғил ошпазлари ўз нонушталарини маҳаллий услубда эмас, балки бир марталик елим идишларда тақдим этгани боис ҳакамлар томонидан паст баҳо берилишига сабаб бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳинд нонуштасида иссиқ юпқа нонлар ичига солинган сабзавот ва гўшт солиб тортилган қуймоқлар ўз тўйимлилиги билан алоҳида эътирофга сазовор бўлди.

    Қорақалпоғистон нонуштасида қурт, жийда, дудланган балиқ, қуритилган мевалар, буғдой унидан тайёрланган ва сутга қўшиб истеъмол қилиш мумкин бўлган «ақсаллак» тақдим этилди. Ўзбек нонуштасида ҳўл ва қуруқ мевалар, иссиқ қат-қат сомса, варақи, қуш тили, мурабболар, иссиқ нон, қаймоқ, новвот, гўштли ўрамалар миллий сопол идишларда атлас ҳошияли дастурхонга қайноқ кўк чой билан тортилди.

    Ҳакамларга миллий нонуштамизда сутли ва гўшт маҳсулотлар кўплиги, ҳатто вегетарианлар учун ҳам тановул қилиш учун маҳсулотлар кўп эканлиги ва таомларнинг иссиқ тортилганлиги жуда маъқул бўлди.

    Мусобақа натижасига кўра, Руминия ва Ҳиндистон нонуштаси учинчи, Қозоғистон ва Жазоир нонуштаси иккинчи, Ўзбекистон нонуштаси эса биринчи ўринни эгаллади.

    09.11.2019, 06:50   Изоҳ (0)   23972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги ўзбекистонликлар парламент сайловларида қаерда овоз беришлари маълум қилинди

    09.11.2019, 04:29

    Сурхондарёда божхоначилар 50 миллион сўмлик микрофлешкарталарни яширинча олиб кираётган шахсни аниқлади

    09.11.2019, 02:57

    Республика гинекология марказининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    09.11.2019, 00:34

    Юк автотранспортларида халқаро юк ташиш турини аниқлаш мезонлари белгиланди

    08.11.2019, 23:33

    Ўзбекистон чегарачилари террорчилик ҳужумидан сўнг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларни қўриқлашни кучайтирди

    08.11.2019, 22:53

    Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясида масъул лавозимга тайинланди

    08.11.2019, 22:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37

    NYT: Paramount компанияси Трампга 16 млн доллар тўлашга тайёр

    Дунё | 2 июл, 22:20

    Суперлига. “Нефтчи” Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этди

    Спорт | 2 июл, 22:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.