«Декоммунизация» лойиҳаси иштирокчилари ва Pussy Riot панк-гуруҳи аъзолари Кремль яқинидаги кўприкка «Стоп (!) ГУЛАГ» ёзуви битилган баннер осиб қўйди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «Декоммунизация»

Баннерда Москвада митинглар уюштиргани учун жавобгарликка тортилган Егор Жуков ва Константина Котов, Карелиядаги «Мемориал» жамияти раҳбари Юрий Дмитриев, «Очиқ Россия» фаоли Анастасия Шевченко, МГУ аспиранти Озод Мифтахов ва бошқаларнинг фотолари жойлаштирилган.

«Биз сиёсий маҳбуслар озод этилиши, репрессиялар тўхтатилиши, сиёсий ишлар сохталаштирилишига дахлдор барча мансабдор шахслар жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз. Биз биргаликда ГУЛАГни вайрон қилишимиз мумкин», — дейилади фаоллар баёнотида.