Покистон жануби-ғарбидаги автомобиль йўлида 7 ноябрда рўй берган даҳшатли ҳалокатда 13 нафар одам қурбон бўлди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Фото: PasteFS

Автоҳалокат Синд вилоятидаги Хала шаҳрида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра микроавтобус ҳайдовчиси моторикшани қувиб ўтмоқчи бўлган, аммо юқори тезликда ҳаракатлангани сабабли бошқарувни йўқотиб рикшани ағдариб юборган.

Ҳалокатда 13 нафар одам ҳалок бўлган, уларнинг ҳаммаси моторикша йўловчилари.

Микроавтобус ҳайдовчиси полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган. ЙТҲнинг бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Фото: BOL News

Аввал Саудия Арабистонида зиёратчилар автобусининг ёниб кетгани, Непалда йўловчилар автобусининг дарёга қулагани хабар қилинган.