Англия чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийи номи маълум қилинди.

Фото: АПЛ

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Премьер Лигада октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Англиялик футболчи ўтган ойда чемпионатдаги учта ўйинда тўртта гол уришга эришди.

Варди ушбу соврин учун курашда Жек Грилиш («Астон Вилла»), Илкай Гундўған («Манчестер Сити»), Дин Ҳендерсон («Шеффилд Юнайтед»), Юри Тилеманс («Лестер») ва Виллиан («Челси») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Фото: АПЛ

«Челси» устози Фрэнк Лэмпард эса ойнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилди. Унинг жамоаси октябрдаги учта ўйинни умумий 9:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Лэмпард сўровномада Юрген Клопп («Ливерпуль»), Грем Поттер («Брайтон»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Дин Смитлардан («Астон Вилла») устун чиқди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!