Кипр расмийлари хориж фуқароларига инвестициялар киритиш эвазига берилган 26 та паспортни қайтариб олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Константинос Петридис маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Вазир айнан кимлар фуқароликдан маҳрум қилинганига аниқлик киритмади. Кипрнинг Sigmalive ресурси манбларига кўра, улар орасида 9 нафар Россия, 8 нафар Камбоджа ва 5 нафар Хитой фуқароси бор. Уларнинг оила аъзоларидан ҳам паспортлар олиб қўйилган.
Кипр президенти Никос Анастасиадис 4 ноябрь куни мамлакат паспортлари нотўғри берилишига оид 10-15 та «йўл қўйиб бўлмайдиган» ҳолатлар ҳақида гапирганди. Гап маблағ ўзлаштиришда гумон қилинган ёки «мустабид ҳукуматлар»га алоқадор шахсларга берилган ҳужжатлар ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)