Украина миллий аксилкоррупция бюроси Киев мэри Виталий Кличко ва унинг икки ўринбосарига нисбатан давлатга хиёнат ҳамда маблағларни талон-торож қилиш айбловлари бўйича жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Киев шаҳар кенгаши депутатлари Кличкони Шулявский кўпригини таъмирлашда мансабини суиистеъмол қилиш ва маблағ ўмаришда гумон қилганди. Депутатлар шикоятида Кличко шаҳар маъмурияти аъзолари ва кўприкни таъмирлаган корхона мансабдор шахслари билан бирга бюджет маблағларидан кўзда тутилганидан ошиқча фойдаланган бўлиши мумкинлиги билдирилган.
Шунингдек, депутатлар Кличкони айрим шахсларнинг пойтахт ғазнаси ҳисобидан ўта йирик миқдорда ноқонуний бойишига кўмак берганликда гумон қилмоқда.
Кличко ва унинг ўринбосарларига нисбатан шаҳарда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, Киевдаги турар ва нотурар жойларни ноқонуний қуриш ҳамда таъмирлашда ҳам айбловлар илгари сурилмоқда.
Изоҳ (0)