«Эвертон» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш шифохонадан чиқди. Бу ҳақида мерсисайдликлар матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Getty Images

Аввалроқ португалиялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани ва у муваффақиятли ўтгани маълум қилинганди.

«Муваффақиятли операциядан кейин Андре Гомеш шифохонадан чиқди. Гомеш клуб шифокорлари назорати остида муолажаларни давом эттиради», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Гомеш Англия чемпионати 11-тури доирасида «Тоттенҳэм»га қарши кечган баҳсда Сон Ҳён Миннинг қўполлигидан сўнг Серж Ориега бориб тўқнашган ва бунинг натижасида жиддий жароҳат олганди.

Шундан кейин Сон тўғридан тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилганди. «Тоттенҳэм» мазкур қизил карточка юзасидан апелляция берди. Англия футбол ассоциацияси бу эътирозни инобатга олди ва Соннинг қизил карточкасини бекор қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!