Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Суҳбат давомида Озодбек Назарбеков собиқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан лицензияси суниий равишда олиб қўйилгани ҳақида гапириб берди.

2003 йиллар бўлса керак, ‘Ўзбекнаво’ эстрада бирлашмаси томонидан суниий равишда лицензиямиз тугатилган эди. Бу ҳолат уч ойми, олти ойми давом этган.

Суниий деганим қайси маънодаки, бу ҳолат ўша даврдаги ‘Ўзбекнаво’ раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилган стратегия бўлган. Бу ҳеч қандай сиёсий ёки бошқа бир сабабдан бўлмаган.

Кейинчалик бунинг баъзи бир сабабларини топганмиз. Бир бор шундай ҳолат бўлган, бундан бошқа бундай масалаларга дуч келмаганман.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари