Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 9-тур марказий учрашувида 20 октябрь, якшанба куни Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» билан беллашди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида «манкунианлар» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Дэниэл Жеймснинг узатган тўпини Алиссон Бекер қўриқлаётган дарвозага киритган бўлса, 85-дақиқага келиб мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Адам Лаллана ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш жоиз, мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган «Ливерпуль» 25 очко жамғарди. «Юнайтед» эса 10 очко билан 13-ўринда бормоқда.
АПЛ
9-тур баҳси
20 октябрь, якшанба
«Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» 1:1
Голлар: 1:0 — 36 Рэшфорд, 1:1 — 85 Лаллана«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Янг, Уан-Биссака, Линдельоф, Рохо, Жеймс, Мактоминай, Перейра (Уильямс, 90), Фред, Магуайр, Рэшфорд (Марсьяль, 84)
«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Матип, Фабиньо, Вейналдум (Кейта, 82), Хендерсон (Лаллана, 71), Мане, Ориги (Окслейд-Чемберлен, 60), Фирмино
Огоҳлантириш: Фабиньо (70)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)