Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши, Урганч давлат университети ҳамда Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида «Экологик муаммони сайёҳлик орқали енгамиз» шиори остида ёшлар ўртасида «Энг яхши экологик турпакет ишлаб чиқиш танлови»га старт берилди. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
Танлов давомида 30 нафар иштирокчига Экопартия вилоят кенгаши томонидан Қорақалпоғистон бўйлаб икки кунлик саёҳат ташкил қилинади. Танлов ғолибига айланадиган 10 кишига ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.
Танлов Ўзбекистон президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон фармони ҳамда бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинди.
Изоҳ (0)