Tashkent City мажмуасидаги истироҳат боғи таркибида планетарий ишга тушди. «Дарё» мухбири ушбу планетарийдан махсус фотолавҳалар тайёрлади.
Планетарий махсус хона бўлиб, унда юлдуз, сайёра, комета ва бошқа осмон жисмлари тасвирланган осмон сфераси модели, сайёралар панорамалари намойиш этилади. Намойишлар астрономия, космонавтика, космологиядан маърузалар билан кечади.
Tashkent City боғидаги планетарийда ҳозирда 20 дақиқалик илмий-маърифий лавҳа қўйилмоқда. Унда ташриф буюрувчилар астрономик ҳодисалар, юлдузлар осмонининг кўриниши, осмон сферасининг айланиши, Қуёш ва сайёраларнинг кўринма ҳаракати, Ер сунъий йўлдошлари ҳаракатини шифтдаги улкан махсус экранда бин-бегларга ётган ҳолда томоша қилади. Экран ярим шарни эслатувчи гумбаз кўринишига эга.
Мавзуга доир: Tashkent City’даги машҳурлар музейига саёҳат (фото)
Таъкидлаш керак, биринчи планетарий 1925 йили Мюнхенда (Германия) очилган. Ҳозирда дунёда бир неча минг планетарий мавжуд.
Изоҳ (0)