• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўшработда табиий кўлга аҳоли балиқ боқиш учун эшак гўшти ташланганини айтмоқда (фото+видео)

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида яшовчи Ғолиб Дўстқулов мурожаат қилиб, тумандаги табиий булоқлардан ҳосил бўлган кўлнинг суви ифлосланиши натижасида йилдан йилга камайиб кетаётганлигини баён этган. Мурожаатчининг айтишича, Қўшработ туманининг кўрки бўлган мазкур кўл авваллари аҳоли дам оладиган сўлим маскан ҳисобланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев воқеа жойида бўлиб, ҳолат билан танишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Туманимиз марказида жойлашган ушбу кўл табиий булоқлардан чиқаётган сув эвазига пайдо бўлган. Сув танқис бўлган Қўшработ туманидаги бу кўлни тўлдирувчи булоқларнинг кўзлари ҳозирда балчиқ лойлар билан тўлиши эвазига унинг суви йилдан йилга камайиб бормоқда, — дейди Ғолиб Дўстқулов. — Биз кўлнинг ачинарли аҳволга келиб қолаётганлиги юзасидан мутасаддилар, хусусан, Қўшработ тумани ва Самарқанд вилояти ҳокимига мурожаат қилдик. Аммо ҳеч нарса ўзгармади.

    Ғолиб Дўстқулов болалиги ўтган кўлни сақлаб қолиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, улар билан гаплашган. Ҳокимлик вакиллари август ойида бориб ўрганишларини билдиришган. Аммо белгиланган муддат ўтиб кетган бўлса-да, ҳеч ким келиб аҳволни ўрганмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Бир ойдан кейин қилиб берамиз, ёғингарчилик бўлиб қолди», деб баҳона қилди. Ваҳолангки, Қўшработ туман ҳокими кўлни тозалашга ваъда берган эди. Лекин ҳеч қанақа ўзгариш бўлмади. Ҳеч ким келиб ҳам кўрмади. Бу сувга умуман чўмилиб бўлмайди. Сувнинг туби балчиқ бўлиб ётибди. Шу ҳолатда кетса, яна 5 йилдан сўнг кўлни ҳам йўқотамиз, — дейди Ғолиб Дўстқулов.

    Маҳаллий аҳолининг айтишича, аввалари кўл атрофи болалар дам олиш оромгоҳи ва истироҳат боғи бўлган. Ёзнинг иссиқ кунларида нафақат Қўшработ, балки қўшни туман аҳли ҳам келиб, шу ерда дам олиб кетган. Кўлда қайиқлар, унинг атрофида турли кўнгилочар масканлар бўлган. Айни пайтда кўлнинг бир қисми қуриб бўлган. Энди асосий кўл ҳам аста-секин қуриб бормоқда. Аммо бу муаммони ўрганиб, унга барҳам берадиган масъулнинг ўзи йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Сувдан сассиқ балчиқ ҳиди келади. Ҳозир бу ерда чўмилиш мумкинми-йўқми, буни ҳам билмаймиз. Давлат санитария-эпидимология маркази туман бўлими ходимлари бирор маротаба келиб текширмаган, ўзининг хулосасини айтмаган, — дейди Ғолиб Дўстқулов. — Бу кўлнинг таги тозаланиб, балчиғи олинса, ҳам сув кўпаяди, ҳам тоза бўлади. Қолаверса, бемалол чўмилиш имконияти яралади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 35 йилдан буён тозаланмаган кўл маълум муддат тадбиркорларга берилган. Тадбиркорлар балиқ боқиш мақсадида табиий кўлни ҳар хил чиқиндилар билан тўлдириб ташлаган.

    – Сувга ҳар хил гўштларни олиб келиб, қуртлатиб, балиққа ем қилиш учун ташлашарди. Ҳатто эшакларни сўйиб келиб, кўл ёнига осиб қўйиб, қуртлатиб, балиқларга едирарди. Балиқлар қуртдан озиқланар экан. Айнан шунинг ҳисобига 7-8 йилдан буён кўл ачинарли аҳволга келиб қолган, — дейди Ғолиб Дўстқулов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Атрофи дарахтлар билан ўралган кўлда авваллари болалар оромгоҳи бўлган. Ҳозир эса тумандаги оромгоҳлар йўқолиб кетган, болалар ёзги таътилда мактабда ташкил қилинган оромгоҳга боришади. Аммо у ерда ҳам етарли шароит бўлмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Мактабларда ташкил қилинадиган ёзги оромгоҳларнинг ўтирадиган ошхонаси талабга жавоб бермайди. Ушбу кўл атрофи салқин ва яхши жойлар эди. Болаларни оромгоҳга юборишимиз керак. Унда ҳам йўлланма келса, Ургут туманига юборамиз. Ургут биздан 140 километр узоқда жойлашган. Олдимизда турган оромгоҳ эса кўз ўнгимизда йўқ бўлиб кетмоқда. Бу туманимиздаги мутасадди раҳбарларнинг бепарволиги оқибатидан, — дейди Ғолиб Дўстқулов. —Бу ерларни тозалаб, катталар ва болалар учун шароит қилиб бериш керак. Қўшработликлар ушбу сув ҳавзасини сақлаб қолиш, табиий сув ўз-ўзидан йўқолиб кетмаслигини истайди.

    14.10.2019, 11:52   Изоҳ (0)   50172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    14.10.2019, 11:39

    Ер ресурслари бўйича ўтказилган онлайн-аукционларнинг ҳафталик натижалари эълон қилинди

    14.10.2019, 11:24

    Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорликда махсус-тактик машғулот ўтказди (фото)

    14.10.2019, 10:57

    Тошкентлик эркак 19 ёшли хотинини спиртли ичимлик ичгани учун пичоқлади

    14.10.2019, 10:19

    Эндиликда тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади

    14.10.2019, 10:05

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

    14.10.2019, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 9 май, 15:57

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    Лайфстайл | 9 май, 15:55

    Ўзбекистонда 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

    Ўзбекистон | 9 май, 15:40

    Покистон ҳинд самолётларини Хитойда ишлаб чиқарилган қирувчилар билан уриб туширган

    Дунё | 9 май, 15:20

    Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 6 киши вафот этди

    Ўзбекистон | 9 май, 14:58

    Англиянинг олтита жамоаси келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этади

    Спорт | 9 май, 14:58

    Ж.Д. Венс Россиянинг Украина бўйича ҳудудий даъволарига муносабат билдирди

    Дунё | 9 май, 14:46

    “Фарзандларимиз уруш овози, ўқ овози нима эканлигини билмасин, кўрмасин” — Комил Алламжонов

    Ўзбекистон | 9 май, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.