Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафари бошланди. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев маълум қилди.

Фото: АОКА

Мақсад Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ахборот соҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли келишувларга эришишдан иборат.

Фото: АОКА

Сафарнинг биринчи кунида БАА Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Абдулла Бин Тоук ва бошқа расмийлар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.