Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркманистонда педагогларнинг давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг китобларини ўқиши мажбуриятга айланди. Улар энди президентнинг янги китоблари ҳақида маълумотга эга бўлиши шарт экани белгилаб қўйилган.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Фото: «Хроника Туркменистана»

Ўқитувчилар мактаб, ўрта-махсус таълим ва олий таълим муассасаларида мамлакатнинг энг асосий ёзувчиси асарларининг моҳиятини ўқувчилар ҳамда талабаларга етказиши лозим. Асосийми ёки қўшимчами, ҳар қандай фан бўйича имтиҳонларга Бердимуҳамедовнинг китобларидаги мавзулардан олинган саволлар киритилади.

«Ўқувчилар ва талабаларга конспект ёздиришимиз, иш дафтарларини текширишимиз, журнал тўлдириш, бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш, текширувчиларни кутиш ва ота-оналар билан гаплашишга вақтимиз етмайди. Энди «қўлга қалам олиб» президент китобларини яхшилаб ўрганишимиз керак», — дейди Туркманободдаги муаллимлардан бири.

«Китобни тушунтираётган вақтимда ўқувчиларнинг нигоҳларидан бунинг уларга мутлақо қизиғи йўқлиги кўриняпти. Ўқувчиларнинг аксарияти асосий фанларни ўзлаштиришда оқсайди, биз ушбу китобларни ўз ҳисобимиздан сотиб олиб, уларга мажбурлаб ўргатишимиз лозим», — дейди Ашхободда ишлайдиган ўқитувчи.

Пойтахтдаги ОТМлардан бирида таълим берувчи ўқитувчилардан бири президент китоблари анча қимматлигидан шикоят қилган. Бердимуҳамедовнинг «Донишмандлик чашмаси» (Paýhas Çeşmesi) китобининг ўзи 40 манат туради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар