Тошкентнинг Бектемир тумани, Олмос кўчаси 36-уйда ёнғин содир бўлди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ёнғин ҳақида 8 октябрь, сешанба куни соат 17:57 да хабар келиб тушган.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

Воқеа жойига соат 18:05 да иккита ёнғин ўчириш бўлинмаси етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:09 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, ёнғин ўчириш автоэкипажлари юқорида кўрсатилаган манзилга етиб боргунга қадар уй эгасининг 4 ёшли ўғли А.А. ёнғин вақтида олган куйиш тан жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

Ёнғин оқибатида 8 квадрат метр майдонда сомон пресслари ёнган.

Ҳодисага назоратсиз қолдирилган ёш боланинг гугурт ўйнаши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.