Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова Бўз туманининг «Янги ҳаёт» массивидаги «Ойбек 2» фермер хўжалигида пахта теримига чиқиб, кечга қадар 65 килограмм пахта терди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Манзура Юнусова (чапда)

Манзура Юнусова (чапда)
Фото: ЎзА
«Пахта халқимизнинг миллий бойлиги. Пахтакорларга мададкор бўлаётган кўнгилли ҳашарчи опа-сингилларимиз деҳқонларнинг машаққатли меҳнатлари билан етиштирилган ана шу бойликни тезроқ йиғиб-териб олишга аҳд қилган. Шахсан мен ҳам бугун улар билан елкама-елка туриб, кечга қадар 65 килограмм пахта тердим», — дейди Манзура Юнусова.
ЎзАнинг қайд этишича, Бўз туманидаги пахта йиғим-теримига (туман жами 16,6 минг тонна пахта топшириши керак) туман ва шаҳарлар маҳаллаларидан уюшмаган аҳоли вакиллари, уй бекалари, вақтинча ишсиз хотин-қизлардан иборат 800 нафардан зиёд кўнгилли ҳашарчилар жалб этилган, улар ҳар куни 40-42 тонна пахта териб, хирмонга топширмоқда.

«Қизим билан теримга чиққанмиз. Биргалашиб ҳар куни 250—300 килограмм пахта теряпмиз. Уйда бўлганимизда уй юмушлари билан кунимиз ўтарди. Теримда қатнашиб, ҳар беш кунликда 1,5 миллион сўмга етказиб пул оляпмиз. Бу оиламиз учун яхшигина даромад ҳисобланади», — дейди Бўз туманидаги «Боғи эрам» маҳалласида яшовчи Садбархон Жўрақулова.

Изоҳ
Асосий янгиликлар