10 октябрь куни Dream City Development компанияси Boulevard турар жой мажмуасининг 3-фазасидаги 1-уйини савдосини бошлайди. Бу эса Tashkent City ҳудудидаги бир неча юзлаб юқори сифатли хонадонларни сотиб олиш мумкинлигини англатади.

Dream City Development – юқори даражадаги кўчмас мулкни бунёд этишга ихтисослашган янги авлод компанияси. Ўз фаолияти давомида компания ўзини ишончли ҳамкор ва қурувчи сифатида намоён этиб, тараққиёт соҳасидаги етакчилардан бирига айланди. Бугунги кунда компания мамлакатдаги бир вақтнинг ўзида йирик қурилиш лойиҳаси бўлган, Tashkent City ХИМ ҳудудида иккита лойиҳаларни амалга оширмоқда ва улардан бири бу – Boulevard турар жой мажмуаси ҳамда савдо майдонидир.

Boulevard турар жой мажмуаси – энг замонавий технологиялар асосида қурилган 7 та турар жой бинолари; шифт баландлигини танлаш имкониятига эга 1167 та юқори даражадаги хонадонлар; 3 км дан зиёд масофадаги улкан савдо майдони ва албатта, «икки қадам» наридаги ажойиб Tashkent City парки.

18,6 гектарлик парк ҳудудида жуда кўплаб ноёб объектлар мавжуд: планетарий, мамлакатдаги биринчи Fly-кинотеатр, энг йирик инновацион мусиқа фаввораси, мум музейи, болалар майдончалари ҳамда хушбўй боғлар.

10 октябрь куни Boulevard турар жой мажмуаси қурилишининг учинчи фазасига оид бўлган 1-сон уй савдоси бошланади. Уй майдони 46 м2 дан 116 м2 гача бўлган бир неча юзлаб юқори даражадаги хонадонлардан иборат бўлиб, шу билан бирга, террасага эга 10 та хонадонни ҳам ўз ичига олади. Уйнинг ойналари ободонлаштирилган ички ҳовли ҳамда Boulevard турар жой мажмуасининг ажойиб майдонига қараган.

Яшаш учун Boulevard турар жой мажмуасини танлаб, Сиз 110 000 м2 майдондаги пухта ўйланган ва ҳаёт кечириш учун юқори даражадаги шинамликка эга бўласиз, шунингдек ҳаёт тарзингизни янада мароқли қиладиган Tashkent City’нинг барча афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эришасиз.

Dream City Development компаниясининг кўчмас мулк бўйича экспертлари сизни қизиқтирган барча саволларингизга оид маълумотларни тақдим этади, Boulevard турар жой мажмуасининг афзалликлари ҳақида батафсил сўзлаб бериш билан бир қаторда, хонадонларнинг намунаси акс этган шоу-рум билан  ҳам таништиради.

Савдо офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Ягона ахборот маркази: (+998) 71−202−22−22

Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар Дўстлиги майдонидан Алишер Навоий кўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram

Facebook

Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида.