Қозоғистонда ўтган ҳарбий машғулотлар пайтида Қирғизистон ҳарбийлари учта жанговар ракета йўқотиб қўйди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди. Қирғизистон ҳарбий прокуратураси йўқотилган ракеталар бўйича жиноий иш очди.
Маълум бўлишича, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳарбийлари «Саришаган» дала полигонида қўшма машғулотлар ўтказган. Айнан ўша машғулотлардан кейин Қирғизистон ҳарбийлари учта ракетани йўқотиб қўйгани маълум бўлган.
Ҳозирда Қирғизистон ҳарбий кучлари бош штаби томонидан бу маълумот инкор этилиб, Қозоғистонда ўтган ҳарбий машғулот вақтида баъзи ҳарбий аслаҳалар носоз ҳолатда бўлгани айтилмоқда.
«Ҳар бир қурол-яроғ машғулот давомида текширилади. Улардан бир нечтаси шубҳа уйғотган эди, шу сабабли йўқ қилинган. Бу ҳақда далолатнома тузилган», — дейилади расмий баёнотда.
Изоҳ (0)