Қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида деярли янги бренд бўлишига қарамай Crafers бозордаги рақобатдошларидан сезиларли равишда ўзиб кетди. Бугун, компаниянинг туғилган кунида бир йил мобайнида бажарилган вазифалар ва эришилган ютуқларни эсга олмоқчи бўлдик.

2018 йилнинг 5 октябрида Ўзбекистон Республикасида Crafers — биринчи йирик қандолатчилик фабрикасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Миллий қандолатчилик маҳсулотлари дастлаб Тошкент шаҳри бўйича кейин эса мамлакатимизнинг барча минтақалари бўйича тарқатилиши йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда фабрика 155 турдан зиёд қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаради, улар республикамиз ва МДҲ мамлакатлари бозорларида муваффақиятли сотилмоқда.

2018 йилнинг 26 октябрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Crafers фабрикасига ташриф буюрди. Фабрика билан танишиб чиққан мамлакат раҳбари янги корхона ишга тушганлиги давлатимизга олиб кириладиган қандолатчилик маҳсулотлари импортини қирқ фоизга қисқартиришга имкон берганлигини таъкидлаб ўтди, шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, бундай фабрикалар сонини кўпайтириш, импорт қилинадиган бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришини локализация қилиш борасида топшириқлар берди.

2018 йилнинг 14 ноябридан бошлаб Crafers бренди Sweet House фирма дўконларини очишни бошлади. Ҳозирда республика бўйича 63 та расмий дўконлар фаолият юритаётган бўлиб, яна 4 нафари қўшни давлатлар Қозоғистон ва Қирғизистон республикаларида фаолият кўрсатмоқда. Расмий дўконлардан ташқари, Crafers  Korzinka.uz, Макро, Arba.uz, LeBazaar ва бошқа республикамизнинг йирик савдо марказлари билан қандолатчилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича самарали ишлаб келмоқда.

2018 йилнинг 14 декабрида қардош мамалакат — Қирғизистонга илк маротаба экспорт амалга оширилган.  Ҳозирги кунга келиб бўлса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Литва, Эстония, Туркманистон ва Россия Федерациясига экспорт амалга оширилмоқда. Бир йиллик иш мобайнида 414 тоннадан ошиқ маҳсулот экспорт қилинган бўлиб, 10 дан зиёд халқаро кўргазма ва форумларда иштироки қайд этилган. Crafers қандолатчилик фабрикасининг директори — Азизхон Амилов фабрика давлатлар ўртасидаги маҳсулдор муносабатларни ривожланиши учун доимо меҳнат қилиши ва олий мақсад йўлида ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

2018 йилнинг декабрида Crafers тарихида биринчи бор маршмеллоу ширинлиги билан безатилган 10 метрли ўзгача арчани ўрнатди. Ватандошларимизни ёрқин чироқлари билан қувонтирган арча ҳамма учун аъло даражали фотоҳудудга айланди ва Тошкент аҳолисига Янги йил кайфиятини улашди.

2019 йилнинг январида Crafers қандолатчилик фабрикаси Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Продекспо 2019» 26-чи халқаро кўргазмада иштирок этди ва «2019 йилнинг энг яхши маҳсулоти» номинациясида Премиум плиткали шоколади ва майдаланган ёнғоқли плиткали шоколади учун медал билан тақдирланди.

2019 йилнинг апрелида Crafers  19-чи UzFood 2019 кўргазмасида энг яхши кўргазмали стенд учун тақдирланди, сўнгра Adweek 2019 маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида ХММ аъзолари ва экспертлари ўртасидаги онлайн овоз бериш асосида 68% овоз йиғди ва Ўзбекистон бозорида муваффақиятли маркетинг амалиётини амалга ошираётган энг фаол компания деб тан олинди, бу учун маркетинг марказининг фахрий ҳайкалчаси ва дипломи билан тақдирланди.

Crafers ширинликлари миллионлар юрагини забт этишга улгурди ва 2019 йилнинг апрелидан бошлаб Crafers 5-синфдан юқори бўлган мактаб ўқувчилари учун қизиқарли экскурсияларни ташкил эта бошлади. Мазкур экскурсиялар бепул ўтказилади ва ҳар бир ўқувчи Crafers дунёсига шўнғиб, барчага машҳур бўлган қандолатчилик маҳсулотлари қандай ишлаб чиқарилишини кўриши мумкин. Бугунги кунга келиб Crafersда 1400 дан зиёд ўқувчиларнинг ташрифи қайд этилган бўлиб, кўпчилик болалар экскурсия ажойиб тарзда ўтганини таъкидлаб уни алоҳида табассум билан эслашади.

Crafers қандолатчилик фабрикаси ISO 9001:2015 «Сифат менежменти тизими» ва ISO 22000:2005 «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлик менежменти тизими» халқаро стандартлари бўйича сертификацион аудитдан муваффақиятли ўтиб, 2019 йилнинг май ойида олтин сертификатга эга бўлди.

Сертификацияга тайёрланиш қандолатчилик фабрикасининг раҳбари — Азизхон Амиловнинг ташаббуси бўйича лойиҳанинг сарчашмасидан бошланган. Қандолатчилик фабрикасини сертификацияга жорий этишда ва тайёрлашда мазкур лойиҳанинг барча ходимлари иштирок этган.

Энг ажойиб ютуқ эса Ҳалол сертификатини олиш бўлди.

Компания ўтказилган кўплаб текширувдан муваффақиятли ўтди ва маҳсулотининг барча мавжуд позициялари бўйича Ҳалол Сертификатига эга бўлди, у маҳсулот «Ҳалол маҳсулотни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ишлов бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишга бўлган умумий талаблар 3:2006» стандартининг талабларига мос келишини тасдиқлайди.

Махсус санани компания бошқача нишонлашга қарор қилди, Crafers жамоаси Бўкадаги 15-сонли, Чирчиқдаги «Меҳрибонлик-14», Пискент шаҳридаги 79-сонли болалар интернати ва Сирдарё вилоятининг «Болалар шаҳарчаси» каби меҳрибонлик уйларида ва мактаб-интернатларида шодли байрамларни уюштириб, барча болаларга қувонч ва кўтаринки кайфият бағишладилар.

Кўпгина мутахассислар учун ягона уйга айланган Crafers фабрикаси барча халқаро талабларга жавоб берадиган қандолатчилик маҳсулотларини кенг кўламда ишлаб чиқарилишини таъминлаб, Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиши учун Азизхон Амилов раҳбарлигида тинимсиз меҳнат қилмоқда.

Мурожаат учун тел:

+998(71) 207 7 207

www.crafers.uz

Instagram: @crafersuz

Facebook: @crafersuz

Реклама ҳуқуқи асосида.