Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Қарор лойиҳасига кўра, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш, сел-тошқин сувларининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Обизаранг сел сув омбори қурилади.

Бош лойиҳа ташкилоти — «Ўзсувлойиҳа» АЖ томонидан 13,15 миллион куб метр ҳажмдаги мазкур сел сув омборини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилган.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 йил 30 апрель этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар