Мавзуга доир: Путин Эроннинг Саудия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилгани ҳақидаги айбловга қарши чиқди
«Эрон атрофидаги вазият ва қурол пойгаси бутун дунё учун жиддий оқибатларга олиб келадиган кенг кўламли фалокатларга тўла», — деди Тўқаев.
«Таъбир жоиз бўлса, бутун шарқ бўйлаб секин ҳаракатга келувчи геосиёсий миналар ташланган. Мен кўп сонли зиддиятли нуқталар ҳақида гапиряпман.
Аниқроқ айтганда, Корея ярим ороли, Жанубий Корея денгизи, Кашмир, Афғонистон, Яман, Сурия, Фаластин—Исроил можароси ҳудуди, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутяпман. Қарама-қаршилик риторикаси, прокси ва гибрид урушларнинг интенсивлиги, қуроллар пойгаси, шу жумладан, ядро қуроллари жуда муҳим нуқтага етди. Улар бутун дунё учун жиддий оқибатларга олиб келадиган кенг кўламли фалокатлар билан тўла», — деди Тўқаев «Валдай» халқаро мунозара клуби пленар мажлисида.
Изоҳ (0)