• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг энг йирик ороллари ҳақида биласизми?

    Ер куррасининг атиги 29 фоизи қуруқликдан иборат. Қолган қисми сув билан қопланган. Ана шу қуруқлик ҳам яхлит бир бўлак бўлмай, бир нечта материк ва қитъалардан иборат. Шунингдек, қитъаларга туташмай, алоҳида жойлашган кўплаб катта ва кичик қуруқлик бўлаклари борки, улар орол деб юритилади.

    Бугунги кунда Ер куррасида 500 минг атрофида турли ўлчамдаги ороллар бор.

    Уларнинг бир қисми қуруқлик, яна бир қисми эса вулқон натижасида ҳосил бўлган ороллар ҳисобланади.

    Оролларнинг жойлашиш ўрни ҳам хилма-хил, баъзи ҳудудларда умуман бўлмаса, бошқа бир ҳудудларда архипелаг тарзида сочилиб кетган.

    Кўплаб ороллар турли давлатларга тегишли бўлса, яна бир қанча ороллар орол-давлат ҳисобланади, Япония, Куба каби. Шунингдек, бир орол ҳудуди икки давлатга тегишли бўлиши мумкин; масалан, Тимор оролининг ярми Индонезияга қараса, ярми Шарқий Тимор давлатига тегишли. Янги Гвинея оролининг ярми Индонезияга, ярми Папуа–Янги Гвинея давлатига қарайди. Ирландия оролининг бир қисми Буюк Британияга тегишли бўлса, катта бир қисмида Ирландия давлати жойлашган.

    Қуйида дунёдаги энг йирик ороллар ўнлигини келтирамиз.

    10. Элсмир ороли, Канада

    Орол аҳолиси: 170 киши

    Орол майдони: 196 236 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Элсмир Канадаги йирик ороллардан бири ҳисобланади.

    Ушбу орол Канаданинг энг шимолий қисмида жойлашган. У Ненавут провинциясига қарайди. Орол Қиролича Елизавета архипелаги таркибига киради.

    Оролнинг энг баланд нуқтаси – денгиз сатҳидан 2 616 метр.

    Оролда бор-йўғи 170 киши яшайди. Орол табиати ёввойи ҳайвонларга жуда бой.

    9. Виктория ороли, Канада

    Орол аҳолиси: 1 707 киши

    Орол майдони: 217 291 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ер куррасидаги энг катта ороллар рейтингининг 9-ўрнида Канаданинг яна бир ороли – Виктория жойлашган. Оролнинг ўлчами узунасига ҳам, энига ҳам тенг: 500 километр.

    Оролда баланд тоғлар йўқ, унинг денгиз сатҳидан энг баланд жойи 1000 метрни ташкил этади.

    Ушбу оролнинг бир қисми Нанавут провинциясига, яна бир қисми Канада архипелагининг шимолий-ғарбий ҳудудига қарайди.

    Оролда иккита аҳоли пункти бор: Кембридж-бей ва Холмен.

    8. Хонсю ороли, Япония

    Орол аҳолиси: 103 миллион киши

    Орол майдони: 227 962,59 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хонсю ороли Япон архипелагидаги энг йирик орол ҳисобланади. Орол ҳудуди Япония ҳудудининг 60 фоизини ташкил этади.

    Хонсю ороли ҳудуди рейтингда ўзидан бир поғона тепада турган Буюк Британия оролидан арзимаган ўлчовда ортда қолади.

    Ушбу оролда Япониянинг энг баланд нуқтаси бўлиш билан бирга японлар учун муқаддас саналадиган, баландлиги 3 776 метр бўлган Фудзияма тоғи жойлашган. Оролда жойлашган тоғларда бир қанча вулқонлар ҳам жойлашган.

    7. Буюк Британия ороли

    Орол аҳолиси: 60 миллион киши

    Орол майдони: 229 848 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Буюк Британия Британ ороллари таркибидаги энг йирик орол ҳисобланади. Бу оролда Англия, Шотландия ва Уэльс жойлашган.

    Буюк Британия оролининг узунлиги 966 километргача чўзилади. Эни эса 483 километр. Оролнинг энг баланд нуқтаси – 1 344 метр.

    6. Суматра ороли, Индонезия

    Орол аҳолиси: 51 миллион киши

    Орол майдони: 473 000 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Суматра ороли Индонезияда жойлашган. Индонезиян ўзи ороллардан ташкил топган давлат ҳисобланади.

    Орол Малай архипелаги ва Катта Зонд ороллари таркибига киради.

    5. Баффин Ери ороли, Канада

    Орол аҳолиси: 11 минг киши

    Орол майдони: 507 451 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Баффин Ери ороли Канаданинг шимолий қисмида жойлашган.

    Оролнинг асосий қисмида об-ҳаво ноқулайлиги боис аҳоли умуман яшамайди.

    Оролдаги озгина аҳоли Нунавит провинциясининг маркази Икалиут шаҳрида яшайди.

    Оролда кўплаб йирик кўллар бор. Орол Канада тайгасининг бир қисми ҳисобланади.

    4. Мадагаскар ороли

    Орол аҳолиси: 20 миллион киши

    Орол майдони: 587 041 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Магадаскар ороли Африка қитъасининг марказий-шарқий қисмига яқин жойда жойлашган. Қитъа билан орол ўртасидаги бўғоз Мозамбик бўғози деб аталади.

    Бу оролда ҳам яхлит бир давлат – Мадагаскар давлати жойлашган.

    Мадагаскар оролининг ўлчами: Узунлиги 1 600 километр, эни эса 600 километрни ташкил этади. Мамлакат пойтахти – Антананариву шаҳри.

    3. Калимантан ороли, Индонезия, Малайзия, Бруней

    Орол аҳолиси: 16 миллион киши

    Орол майдони: 743 330 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дунёдаги энг йирик ороллар рўйхатида 3-ўринда Калимантан ороли туради. Бу оролнинг малайча номи Борнеодир.

    Калимантан ороли ҳам Тинч океани ҳудудида жойлашган.

    Ушбу орол дунёдаги ҳудуди уч давлатга тегишли бўлган ягона орол ҳисобланади. Оролнинг жанубий-шарқий қисми Индонезияга, ғарбий қисми Малайзияга, шунингдек шимолий-ғарбий қисмида озроқ ҳудуди Брунейга тегишли.

    Оролда Индонезиянинг тўртта провинцияси, Малайзиянинг иккита штати ва Бруней давлатининг бор ҳудуди жойлашган.

    2. Янги Гвинея ороли, Индонезия ва Папуа–Янги Гвинея

    Орол аҳолиси: 7,5 миллион киши

    Орол майдони: 786 000 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Янги Гвинея дунёдаги иккинчи энг йирик орол ҳисобланади. Бу орол Тинч океанида жойлашган. Оролни Австралиядан Торрес бўғози ажратиб туради.

    Янги Гвинея иккита мамлакатга тегишли оролдир. Унинг ярми Индонезияга қарайди ва Осиёнинг бир бўлаги ҳисобланади. Қолган ярми эса Папуа–Янги Гвинея давлатига қарайди ва Океанияни бир қисмидир.

    1. Гренландия ороли, Дания

    Орол аҳолиси: 58 минг киши

    Орол майдони: 2 130 800 квадрат километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гренландия – Ер куррасидаги энг йирик орол. Бу орол Атлантика океанининг шимолий қисмида, Канада соҳилларига яқин ҳудудда жойлашган. Оролни шимол томондан Шимолий Муз океани сувлари ўраб туради. Орол Дания қироллиги таркибида мухтор ҳудуд ҳисобланади.

    Оролдаги энг йирик аҳоли пункти Нуук деб аталади; у оролнинг ғарбий қисмида жойлашган.

    Оролнинг энг баланд нуқтаси 3 383 метрли Гунберн тоғи ҳисобланади.

    04.10.2019, 09:41   Изоҳ (0)   103828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Эрон атрофидаги вазиятга изоҳ берди

    04.10.2019, 09:03

    БАА аёллар ҳам фазога парвоз қилиши мумкинлигини маълум қилди

    04.10.2019, 08:46

    Жаҳон бозорида олтин нархи бир унция учун 2 минг долларгача ошиши мумкин

    04.10.2019, 08:02

    Путин Эроннинг Саудия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилгани ҳақидаги айбловга қарши чиқди

    04.10.2019, 07:46

    «Транснефть» компанияси вице-президенти Россия нефтининг ифлосланишини ёқимсиз истисно деб атади

    04.10.2019, 06:40

    Гонконг ҳукумати намойишлар вақтида ниқоб тақишни тақиқлаши мумкин

    04.10.2019, 04:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.