Гиннеснинг Рекордлар китобига кирган ва 7777 қимматбаҳо тош билан безатилган бриллиант узук БААнинг Шаржа амирлигида ўз ишини бошлаган Watch & Jewellery Middle East Show халқаро кўргазмасига қўйилди.

Фото: Khaleej Times

Узук нилуфар гули шаклида бўлиб, 27 та япроғига 7777 бриллиант қадалган.

Унинг қиймати 18 миллион дирҳам (4,9 миллион доллар) баҳоланмоқда. Узук 12 нафар устадан иборат жамоа томонидан тайёрланган ва бунга 18 ой вақт кетган.

Қимматбаҳо буюмни Ҳиндистоннинг Bhandari компанияси стендида томоша қилиш мумкин. Кўргазма 6 октябрга қадар давом этади.