• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Яшил паспорт билан Green Card ўйнаш мумкин, аммо натижа чиққунича бу паспорт яроқсиз бўлиб қолади». АҚШ консуллиги Green Card бўйича саволларга жавоб берди

    АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси консуллик бўлими вакиллари юзга яқин тингловчилар билан Green Card масаласида учрашди. Учрашув Ўзбекистон миллий кутубхонаси биносида бўлиб ўтди. Green Card тўлдириш мавсуми очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда «Дарё» мухбири иштирок этди.

    Учрашувнинг биринчи қисмида мавзу юзасидан презентация қилинди; шундан сўнг консуллик болими ходимлари йиғилганларнинг саволларга жавоб берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Умумий ҳисобда 55 минг кишини саралаб олиш белгиланди. Бу кўрсаткич давлатлар кесимида белгиланмаган», – деди вакиллардан бири, жорий йилда Green Card’га қанча одам эга чиқиши борасидаги саволга жавоб бераркан.

    Шунингдек, учрашувда номзодга қўйиладиган талаблар ҳам санаб ўтилди. Унга кўра, номзод 21 ёшга тўлган ҳамда ўрта маълумотга эга бўлиши лозим.

    Иштирокчиларга бошқа талаб қўйилмайди.

    Анкета қандай тўлдирилади?

    Анкета тўлдириш фақат бир манзил – Green Card’нинг расмий саҳифаси бўлмиш «DVLottery.state.gov» орқали амалга оширилади. Бугунги кунга ўйиннинг расмий саҳифаси бўлишга «даъвогар» ўнлаб сохта сайтлар бор ва улар кўплаб фойдаланувчиларига ҳам эга. Бу, албатта, иштирокчиларни чалғитади.

    «Улар сиздан анкета тўлдириш давомида пул талаб қилиши мумкин. Унутмаслик керакки, ўйиннинг дастлабки босқичи, яъни ариза топшириш мутлақо бепул. Сайтга кириб, шахсий ва оилавий маълумотлар, расм киритиш кифоя ва сиз рўйхатдан ўтасиз. Янги низомга кўра, паспорт маълумотларингизни ҳам киритишингиз керак», – деди расмийлардан бири бу масалада.

    Қандай қатъий талаблар бор?

    Аввало исм-фамилия киритиш жараёнида камчиликка йўл қўйилмаслиги лозим. Инглизча муқобили билан таққослаганда фарқ юзага келувчи исм-фамилияли талабгорлардан айниқса эътиборли бўлиш сўралади. Одатий яшил паспорт ёрдамида рўйхатдан ўтмоқчи бўлганлар паспортнинг маълумотлар инглиз тилида берилган қисмидан фойдаланиши лозим. Шундагина исм-фамилия масаласида муаммо бўлмайди. Аммо баъзи сабабларга кўра жорий йилда яшил паспорт билан рўйхатдан ўтиш тавсия этилмайди.

    Регистрация қизил паспорт орқали амалга оширилгудек бўлса, у ҳолда муаммо кузатилмайди.

    Иккинчи қатъий талаб суратга қўйилади. Консуллик суратларнинг ҳақиқийлигига катта эътибор қаратади. Олти ойдан кўп бўлмаган муддатда тушилган ва ҳеч қандай таҳрир амалга оширилмаган сурат тақдим этилиши керак. Суратга оқ фонда тушиш тавсия этилади. Photoshop дастурларида ҳаттоки оқ фонни тузатиш ҳам мумкин эмас. Расм 100 фоиз ҳақиқий бўлиши керак. Ҳақиқий бўлмаган сурат эгасининг мурожаати сўзсиз рад этилади.

    Қўшимча маълумот сифатида айтиш керакки, бир киши бир мавсумда фақат бир марта рўйхатдан ўтиши мумкин.

    Қизил паспорт билан рўйхатдан ўтганларнинг имконияти кўпаядими?

    Жорий йилдан бошлаб элчихона рўйхатдан ўтишда фақат қизил паспортлардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

    Албатта, техник жиҳатдан яшил паспорт билан ҳам рўйхатдан ўтиш имконияти бор, агарда унда муддати тугамаган ОВИР стикери бўлса. Қизил паспорт орқали рўйхатдан ўтиш тавсия қилиниши кейинги босқичлар билан боғлиқ. Биринчидан, ОВИР стикерлари берилиши тўхтатилди, иккинчидан эса, жорий йилги лотерея натижалари чиқадиган 2021 йилга қадар яшил паспорт муомаладан чиқарилиши мумкин. Бу эса муаммо келтириб чиқаради.

    Рўйхатдан ўтишда ишлатиладиган паспорт тўлақонли чет элга чиқиш ҳужжати бўлиши керак.

    Маълумот ўрнида, агар рўйхатдан ўтилганидан сўнг паспорт маълумотлари ўзгартирилса, консулликка янгиланган шахсий маълумотларни тақдим этиш ва маълумот ўзгарганининг сабабини изоҳлаб ва асослаб бериш керак бўлади. Шу сабабдан паспорт маълумотларни ўзгартириш тавсия этилмайди.

    Талабгор ОТМ талабаси бўлса…

    Ҳужжат топшириш даврида талабгор ОТМ талабаси бўлса, анкета тўлдиришда ўзини ўрта маълумотли сифатида қайд этади. Агар у иккинчи босқичга ўтса ва бу даврга келиб ОТМни тамомлаган бўлса, бу маълумотни суҳбат жараёнида тақдим этиши мумкин. Ўрта маълумотга эга бўлмаган ва икки йиллик иш стажига эга талабгорлар учун сайтда маълумот берилган.

    Ўйин натижаларини аниқлаш қандай тартибда амалга оширилади?

    Рўйхатдан ўтиш якунланганда иштирокчига тасдиқ коди тақдим этилади. Агар у қандайдир хизмат кўрсатиш шохобчасида ёки кимнингдир кўмаги билан ариза топширган бўлса, тасдиқ коди фақат ўзига маълум эканлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Акс ҳолда муаммолар бўлиши мумкин.

    Ўйинда ютишда кўмак таклиф қилган ҳеч кимга ишонманг. Ўйин натижалари эълон қилингач сиз ўзингизга тегишли тасдиқ кодини сайтга киритасиз ва натижани билиб оласиз. Натижа ҳеч қандай жадвал кўринишида ёки бошқа сайтда эълон қилинмайди. Ҳар ким ўз натижасини фақат ўзи текшириш имкониятига эга.

    Қайси жараён пулли?

    Регистрация жараёни, юқорида таъкидланганидек, текин. Биринчи босқичдан ўтсангиз, виза харажатлари ва тиббий хулосалар учун сиздан маблағ ажратиш талаб этилади.

    Яна бир эслатма: электрон почтангизга фирибгарлар томонидан «Сиз Green Card ютдингиз» мазмунидаги хабарлар келиши мумкин. Консуллик почта орқали ҳеч қачон хабар юбормайди. Натижалар фақат расмий сайтда эълон қилинади.

    27.09.2019, 17:15   Изоҳ (0)   30451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ раисининг собиқ ўринбосари 16 йилга, собиқ маслаҳатчиси 17 йилга қамалди

    27.09.2019, 16:47

    Олий суд раиси собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

    27.09.2019, 16:39

    ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев 18 йилга озодликдан маҳрум этилди

    27.09.2019, 16:08

    Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан имтиёзли кредитлар берилиши бекор қилиниши мумкин

    27.09.2019, 15:46

    2020 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан ёшларнинг радикаллашишига қарши курашиш бўйича халқаро анжуманлар ўтказилади

    27.09.2019, 15:15

    Бекободда боғча болалари овқатдан заҳарланди

    27.09.2019, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.