Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 19 сентябрь куни соат 14:56 да «Тошути» маҳалла фуқаролар йиғини Янги Иқбол кўчасида жойлашган 4- ва 5-уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

Хабар асосида воқеа жойига олтита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

Ёнғин оқибатида 4-уйнинг 150 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ва 5-уйнинг 100 квадрат метр майдонда томи, шифти ва қисман ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Уйларнинг 200 квадрат метр майдонлари оловдан сақлаб қолинган.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

«Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳодисанинг тахминий сабаби — электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дея хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.