Британиялик актёр Шон Бинни фильмларда кўпинча машъум қисмат кутади. У ижро этган қаҳрамон ё «Тахтлар ўйини» сериалидаги каби қатл қилинади, ёки «Узуклар ҳукмдори»даги каби камон ўқидан ўлади ва ҳатто «Қора ўлим»да танаси бўлаклаб ташланган.

Фото: Дрнм

Актёрнинг бу қисмати аллақачон ижтимоий тармоқларда турли ҳазилларнинг кўпайишига олиб келди. Фильмда Шон Бин иштирок этяптими, демак унинг персонажи қайсидир қисмда ҳалок бўлади.

2014 йилда актёр мухлислари #DontKillSeanBean («Шон Бинни ўлдирманг») ҳештегини ҳам оммавийлаштирган, ўшанда Шоннинг ўзи ҳам ушбу жараёнда иштирок этганди.

Фото: Instagram

Қизиғи Шон Бин нафақат фильмларда балки видео ўйинларда ҳам қурбон бўладиган қаҳрамон. Масалан, «Ҳитман 2» ўйинини ўйнаганлар уни турли йўсинда ҳалок қилади!

Лекин энди ҳаммаси ўзгаради! The Sun таблоидига берган интервьюсида актёр бундай сериал ва фильмлардан чарчаганини айтиб ўтди ва энди сужет давомида ҳалок бўладиган қаҳрамонлар ролини ижро этмаслигини билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар тарқатди.

Мен буни аллақачон тўхтатишим ва яшаш учун курашишим керак эди. Акс ҳолда қаҳрамонларим тақдирини ҳамма олдиндан топиб қўймоқда.

Шон Бин, британиялик актёр.

Актёр яқинда суратга тушган фильмида ҳам «ҳалок бўлмаслик» учун продюсерлар билан узоқ баҳслашди. Якунда унинг қаҳрамони ўлмади, аммо узоқ вақтга мажруҳ қилинди.