NASA олимлари коинотда бўлиб-қайтган одам танасида қандай ўзгариш юз бериши билан боғлиқ тадқиқот ўтказиш учун эгизак ака-укаларни танлаб олди.

Фото: Bigpicture

Тадқиқот натижаларига кўра, 340 кунни коинотда ўтказган Скотт ерда қолган укаси Маркдан беш сантиметр баландроқ бўлиб қайтган. Солиштирувлар эгизаклар ДНКсида генетик тафовут аниқлади.

Weill Cornell Medicine коллежи доценти, тадқиқотчи Кристофер Мэйсон астронавт коинотга чиқиши билан минглаб генларда ўзгариш кузатилишини айтиб, ерга қайтган астронавт ўзгаришлар бир неча кун ёки ҳафталар давом этиши мумкинлигини маълум қилган. Скоттнинг коинотда бўлгани ДНКга бўлган таъсир масаласини олимлар ҳамон ўрганмоқда.

Фото: Bigpicture

Фото: Bigpicture

Фото: Bigpicture