Юқоричирчиқ Мажбурий ижро бюроси қарздор корхонадан «Agro Alliance Group» хусусий корхона фойдасига қарздорлик суммасини ундириб берди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё» га хабар берди.

Фото: «mib.uz»

Маълум қилинишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Юқоричирчиқ МИБ томонидан қарздор корхонадан 1 миллиард  82 миллион 382 минг сўм «Agro Alliance Group» ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.