«Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот« канали хабар қилди.
Қарор билан суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш, малака аттестатини бериш, аттестат олиш учун ўқитиш ва малака ошириш тартиблари белгиланди.
Суд бошқарувчиси — банкротлик таомилларини ўтказиш учун иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.
Суд бошқарувчиси қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши зарур:
- олий маълумотли бўлиши;
- камида икки йил меҳнат стажига эга бўлиши;
- Давлат активларини бошқариш агентлигида аттестациядан ўтган бўлиши лозим.
Суд бошқарувчиларини тайёрлаш тизимига қуйидагилар киради:
- қисқа муддатли курслар — 100 ва ундан ортиқ ўқув соатлари;
- қайта тайёрлаш (малака ошириш) — 30 ва ундан ортиқ ўқув соатлари;
- суд бошқарувчиларининг ўқув дастурига мувофиқ стажировкаларини ўтказиш.
Изоҳ (0)