• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ёнилғи учун ойлигимиздан ушлаб қолишади». Қашқадарёда тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари автохўжалик раҳбариятидан норози

    Қашқадарёлик тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги раҳбариятидан норози. Ҳайдовчиларнинг «Дарё»га шикоят қилишича, чақирувга чиққан автомобилларнинг ёнилғиси учун уларнинг ойлигидан ҳам ушлаб қолинади.

    Фото: «Дарё»

    15 йилдан бери тез тиббий ёрдам тизимида ҳайдовчилик қилиб келаётган Улуғбек Файзуллаевнинг айтишича, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги раҳбарияти Hyundai автомобиллари учун АИ 91 маркали бензин бериши керак. Аммо улар АИ 80 маркали бензин беради.

    — Ностандарт бензин беришгач, автомобилда ёнилғи сарфи ошиб кетади ва оқибатда кўп ёнилғи сарфлаймиз, — дейди Улуғбек Файзуллаев. — Масалан, бирор бир туманга чақирув билан кетадиган бўлсак, иссиқ об-ҳаво пайтида кондиционерни ёқамиз. Қолаверса, чақирувга шошган пайтларимиз машинани тез ҳайдаймиз. Стандарт ёнилғи қуйилмагани боис, бензин сарфи ошади. Оқибатда 10 литр бензин эмас, 15-20 литр бензин ишлатамиз. Ортиқча сарфланган ёнилғини «сотгансизлар», деб бизнинг ҳисобимиздан олиб қолишади.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги ҳисобчиси Муртазо Ғаффоровнинг тан олишича, ҳақиқатан ҳам ҳар ой ҳайдовчилар иш ҳақидан маълум бир миқдордаги маблағ ушлаб қолинади.

    — Фақат путёвкага қўшимча бензин ёзиб келиб, бензин сарфини нотўғри кўрсатган ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақидан ортиқча қилинган харажат ушлаб қолинади, — дейди Муртазо Ғаффоров. – Бошқа ортиқча, ноқонуний ушлаб қолишлар бўлмайди.

    Аниқланишича, махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги вилоятдаги 6 та нефтбаза билан ҳамкорлик қилади. Раҳбариятнинг айтишича, автохўжаликда бензин маркасини танлаш имконияти йўқ.

    — Вазирликдан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига фонд ташлаб берилади ва ўша фонд маблағлари ҳисобидан буюртма қилинган ёнилғини тегишли нефтбазалардан оламиз, бизда бензин маркасини танлаш имконияти йўқ, — дейди автохўжалик мутасаддиси Ҳамза Қодиров. – Бу масалани ўзимиз ҳам вазирликка олиб чиқдик. Вазирликнинг айтишича, АИ 91 маркали бензинни биржадан харид қилишимиз керак экан. Бизда бундай имконият йўқ.

    Автохўжалик бош муҳандиси Ҳамза Қодировнинг маълумот беришича, агар Hyundai автомобилларига ҳақиқатан ҳам АИ 91 маркали бензин мўлжалланган бўлсаю, АИ 80 бензин солинса, ёқилғи сарфи кўпаяди.

    Ҳайдовчиларнинг шикоят қилишича, автомобилнинг бензин баки муҳрлансада, ҳайдовчиларни ҳисоби чиқамаётган бензинни сотишда айблашади.

    Фото: «Дарё»

    Ҳайдовчи Жамол Қудратовнинг маълум қилишича, ҳар ой маошидан 130-200 минг сўм миқдорида пул ушлаб қолинади. Сабаб сифатида кўп ёнилғи сарфлагани айтилади.

    — Бензин қуйиб беришгач, бакни, албатта, муҳрлашади, аммо яна «бензин сотгансизлар», деб ойлигимиздан 200 минг сўмгача ушлаб қолинади, - дейди Жамол Қудратов. – Тушунтирсакда, эшитишни хоҳлашмайди.

    Damas ҳайдовчиси Одил Олтиев эса автокорхона раҳбарияти нафақат бензин, ҳатто автомобиль эҳтиёт қисмлари учун ҳам ҳайдовчиларга «жарима» солишини маълум қилмоқда.

    — Автомобилга шина сотиб олиш учун ҳам биздан пул сўрашади, - дейди Одил Олтиев. — Бир машинани 4 нафар ҳайдовчи ҳайдашини ҳисобга олсак, ҳар бир ҳайдовчидан алоҳида тартибда баллонга деб пул олинади.

    Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларининг қўшимча қилишича, автохўжалик раҳбарияти кундалик харажатлар — мой ва филтр алмаштириш, шина яматиш каби харажатларни ҳам ҳайдовчилар зиммасига юклайди.

    Автохўжалик раҳбарияти эса бу иддаоларни тамоман рад этмоқда.

    Муртазо Ғаффоров.

    Муртазо Ғаффоров.
    Фото: «Дарё»

    — Тез тиббий ёрдам автомобилларининг мойи ҳамда филтрини алмаштириш ҳайдовчиларга қолмаган, — дейди Муртазо Ғаффоров. – Бунинг учун махсус хизмат бор. Сервисларимиз ишлаб турибди. Фақат бунинг учун ҳайдовчи ҳафсала қилиб, сервисга бориши ва ҳақини талаб қилиши керак.

    «Дарё» таҳририяти ушбу масалага мутасадди раҳбарлар эътибор қаратиб, тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топилишида ташаббус кўрсатишларини сўраб қолади.

    12.09.2019, 08:56   Изоҳ (0)   17075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда айрим йўналишли таксиларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

    12.09.2019, 08:40

    Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича агентлик ташкил этилди

    11.09.2019, 23:56

    «Фермерлар кенгаши раиси 100 фоиз тўғри гапирди». Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов — гўшт нархига таъсир кўрсатаётган омиллар ҳақида

    11.09.2019, 23:23

    Тебинбулоқ конидан йилига 33 млн тонна руда қазиб олинади

    11.09.2019, 22:59

    «Меҳр». Телевидениеда ўзбекистонликларни Суриядан қайтариш операцияси ҳақида ҳужжатли фильм кўрсатилади

    11.09.2019, 22:47

    «Риштон—Сўх» йўли очилгани эълон қилинган эди, лекин у очилмаган. Ўзбекистон Қирғизистоннинг жавобини кутмоқда

    11.09.2019, 22:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.