• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фермерлар кенгаши раиси 100 фоиз тўғри гапирди». Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов — гўшт нархига таъсир кўрсатаётган омиллар ҳақида

    Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов 10 сентябрь, сешанба куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда гўшт нархининг ошишига унинг кўп миқдорда истеъмол қилинаётгани ҳам сабаб бўлаётганини таъкидлаган эди. Таниқли иқтисодий таҳлилчи Беҳзод Ҳошимов Фермерлар кенгаши раисининг фикрларига муносабат билдирди.

    Мавзуга доир: «Гўшт нархининг ошиши — қилган хатоларни ўнглаш борасидаги яхши сигнал». Фермерлар кенгаши раисининг фикрига муносабат

    Кеча Актам Ҳайитовнинг айтган гапларига жуда кўп нотўғри фикрлар билдирилди. Аслида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси 100 фоиз тўғри гапни гапирди. Гўшт қимматлашишининг сабабларидан бири талабнинг юқори эканлиги, оддий қилиб айтганда — ўзбекистонликлар кўп гўшт истеъмол қилаётганидир. Умуман олганда, иқтисодий нуқтаи назардан, ихтиёрий нарх ўсиши бу талабнинг таклифга нисбатан тезроқ ўсиши, деб айтиш мумкин. Лекин бу ерда гап охирига етмади. Талабнинг ошиши аслида яна бир нарсага — бу ҳам бўлса таклифнинг ўсишига олиб келади.

    Яъни, агар гўшт ёки бошқа бир товар қиммат бўлса, нархнинг ўсиши бозордагиларга «сигнал» беради, сигнал дегани — у одамларга нима қилиш кераклигини айтади. Бизнинг ҳолатда бу сигнал фермерларни кўпроқ гўшт ишлаб чиқаришга, истеъмолчиларни эса камроқ гўшт истеъмол қилишга ундайди. Шунда — фермерлар кўпроқ гўшт чиқариши ва одамлар камроқ гўшт истеъмол қилиши оқибатида — гўшт нархи яна қайтиб жойига тушади.

    Бизда гўшт унчалик ҳам эластик товар бўлмагани боис нархнинг ошиши истеъмолнинг сезиларли пасайишига олиб келмайди. Лекин нима учун таклиф кўпаймаяпти? Яъни, бир нарсанинг нархи ошса, тадбиркорлар фойда олиш ниятида ўша нарсани кўпроқ чиқаришлари керак-ку? Улар кўпроқ чиқаришса, таклиф кўпаяди ва нарх тушади. Жавоб оддий: маъмурий аралашувлар гўшт ишлаб чиқариш бозорини ҳаддан ташқари рискли қилиб қўйган. Юқори риск — мазкур фаолият билан камроқ одам шуғулланади ва фойда коэффициенти баландроқ кутилади, дегани. Яъни, ҳар гал нарх ошганида маъмурий чоралар кўрилиб, нархни сунъий равишда туширишга ҳаракатлар қилинади.

    Масалан, шу йил ёзда чорва билан шуғулланувчи таниш фермер билан суҳбатлашгандим. Айтишича, фермаси жойлашган вилоятнинг ҳокимлиги унга нечадир кило гўштни сунъий равишда арзонроқ сотишни буюрган. Фермер буйруқни бажарган, албатта. Шундай чоралар кўрилиши хавфи бўлса, табиийки, бу — гўшт ишлаб чиқариш бозорига киргингиз келмайди. Демак, таклиф кўпаймайди. Агар гўштнинг қай бир қисми имтиёзли нархда сотилса, қолгани мувозанат нархидан баландроқ сотилиши табиий. Шунинг учун ҳам камдан-кам фермер бу иш билан шуғулланмоқчи бўлади. Натижада нарх баландлигича қолаверади. Аргентинага бағишланган мақоламда ҳам айнан шу ҳақда ёзган эдим.

    Гап бу ерда тугамайди. Мол учун емнинг ҳам қандайдир қисми «паст» ва «имтиёзли» нархларда сотилади. Бу ҳам гўшт нархи ошишига олиб келади — емнинг ҳам қанчадир қисми арзонга кетишини билсангиз, ем экиб нима қиласиз? Имтиёзли ем учун имтиёз олмаган фермерлар ҳақ тўлайди, охир-оқибат биз — истеъмолчилар ҳам тўлаймиз.

    Гўштни чет элдан олиб келиш учун барча тўсиқ ва божларни ҳам олиб ташлаш керак. Тирик мол бўладими, тайёр гўшт бўладими, агар чет элдан гўшт олиб келиш осонроқ бўлса, гўштнинг нархи ички бозорда унчалик ўйнамайди.

    Ва ниҳоят — фермерларга ҳеч ким нима ва қанча ишлаб чиқариш кераклигини буюриши керак эмас. Яъни, фермер нарх ошганини билса, ўзи билиб ўша нарсани ишлаб чиқаради. Яъни, қишлоқ хўжалигидаги «план»лар жуда ҳам нотўғри ва бозор иқтисодиётига тўғри келмайдиган нарса. Шу «план»ларни деб фермерлар хоҳлаган пайтида хоҳлаган нарсани ишлаб чиқара олмаяпти. Натижада, гўшт ёки ем қимматлигини билса ҳам, «план»ларни бажариш илинжида юрган фермерлар қиммат нарсани эмас, буюрилган нарсани ишлаб чиқаришга мажбур бўляпти.

    Шу масалалар ҳақида Фермерлар кенгаши раисидан батафсил таҳлил кутиб қоламиз.

    Беҳзод Ҳошимов, иқтисодиётчи

    Мавзуга доир: «Ишқилиб соғлиқни сақлаш вазири ‘биз кўп яшаворяпмиз’ деб чиқмасин». Фермерлар кенгаши раисининг кўп гўшт еяётган ўзбекистонликлар ҳақидаги баёноти ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    11.09.2019, 23:23   Изоҳ (0)   64507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тебинбулоқ конидан йилига 33 млн тонна руда қазиб олинади

    11.09.2019, 22:59

    «Меҳр». Телевидениеда ўзбекистонликларни Суриядан қайтариш операцияси ҳақида ҳужжатли фильм кўрсатилади

    11.09.2019, 22:47

    «Риштон—Сўх» йўли очилгани эълон қилинган эди, лекин у очилмаган. Ўзбекистон Қирғизистоннинг жавобини кутмоқда

    11.09.2019, 22:43

    Каттақўрғондаги Мойбулоқ туғруқхонаси ёпилгани ҳомиладор аёллар учун қийинчилик туғдираётгани айтилган эди. ССВ ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди

    11.09.2019, 22:27

    Абдулазиз Комилов Грузия ташқи ишлар вазири билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    11.09.2019, 22:12

    Ўзбекистонда тадбиркорларга қоғозда кўрсатилаётган барча давлат хизматлари электрон кўринишга ўтказилади

    11.09.2019, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.