• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Эктор Купер ишдан кетиб, Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўладими? Асосий маълумотлар

    Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта Жаҳон Чемпионатининг 2-саралаш босқичини мағлубият билан бошлади. Фаластин билан ўйиндаги мағлубият ва Ироққа қарши ўртоқлик баҳсидаги нурсиз дуранг сабаб терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер лавозимидан олиниши ҳақида гап-сўзлар болалаб кетди. Ва ҳатто 11 сентябрь куни маҳаллий нашрлардан бири «Бунёдкор» устози Вадим Абрамовнинг мамлакат бош жамоаси бошқарувига келиши ҳақида ёзиб чиқди. «Дарё» эса мазкур воқеликларни бир саҳифага жойлашга ҳаракат қилди.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    6 сентябрь, жума

    Ўзбекистон 5 сентябрь куни Фаластинга қарши баҳсда нурсиз ўйин кўрсатди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Орадан бир кун ўтиб, вақтида мамлакат футболида фаолият олиб борган, айни дамда эса Қатарда ишлаётган таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев терма жамоа ва Купер ҳақида ёзиб чиқди: «Агарда Куперни истеъфога чиқариш қарори қабул қилинса, бунга пул керак бўлади. Бунинг устига янги мураббий жалб қилиш учун ҳам маблағ талаб қилинади. Билишимча, бунинг учун ЎФАда пул йўқ. Аввалги раҳбарият жуда дабдабали ҳаёт кечирган ва нафақат Мираброр Усмонов давридан қолган (айрим маълумотларга кўра 2 миллион доллар атрофида) пуллар, балки сўнгги икки йил ичида ЎФА ҳисобига тушган бошқа маблағларни ҳам ишлатиб юборган».

    11 сентябрь, чоршанба

    Бир муддат аввал ўз фаолиятини бошлаган «Togri.uz» интернет-нашри 11 сентябрь куни «Вадим Абрамов терма жамоага қайтиши мумкин» сарлавҳали хабар билан чиқиш қилди.

    Хабарда айтилишча, «Бунёдкор» клубининг шахси очиқланмаган вакили ЎФА раҳбарияти Эктор Куперни лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига Вадим Абрамовни олиб келиш фикрида эканлигини маълум қилган. Клуб вакили ҳам худди Никимбаев сингари Купернинг маоши катта эканлиги, агар у ишдан кетган тақдир мураббийга катта миқдорда товон пули тўланиши кераклигини таъкидлаган. Бундан ташқари, манба «Бунёдкор» Абрамовни жамоада қолишни исташини, агар у терма жамоага ўтган тақдирда ҳам параллел равишда иш олиб бориши мумкинлиги ҳақида айтган. Шу билан бирга вакил Абрамов борасида «Бунёдкор»га расмий таклиф тушмаганини билдирган.

    Ўз ўрнида нашр Вадим Абрамовнинг ўзига алоқага чиққан. Аммо мураббийнинг ўзи бу гаплардан бехабар эканлигини маълум қилган.

    12 сентябрь, пайшанба

    «Дарё» нашри воқеликларга Ўзбекистон футбол ассоциациянинг муносабатини билиш мақсадида ташкилотнинг матбуот ва медиа департаменти директори Даврон Файзиев билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, Вадим Абрамовнинг терма жамоа бошқарувига келиши ҳақида маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, Купернинг истеъфоси ҳақида ҳам ҳали ҳеч қандай гап-сўз йўқ. «Буларнинг ҳаммаси шунчаки гап-сўз», — дейди Файзиев. У, шунингдек, Эктор Купернинг сўнгги ўйинлардаги иши тез орада ўрганиб чиқилиб, муҳокама қилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

    Бундан ташқари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошқа бир маҳаллий ОАВга Эктор Купернинг терма жамоа рулидан кетмаслигини маълум қилган.

    Абрамовдан бошқа номзод борми?

    Йўқ. Қайд этиш жоиз, айланаётган гап-сўзлардан Купер ўрнига фақатгина Вадим Абрамовнинг келиши мумкинлиги айтилмоқда. Фаластиндан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг аргентиналик мутахассис қуйидагича чиқиш қилди:

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    «Саралашда энди биттагина ўйин ўтказдик, холос. Битта ўйиндан кейин истеъфо ҳақида гапириш жуда ҳам ноўрин, деб ҳисоблайман».
    Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер Ўзбекистон термасига мураббий бўлишидан олдин у билан бир вақтда Златко Далич, Карлуш Кейруш ва Темур Кападзе каби мутахассислар мамлакат бош жамоаси устозлигига номзод сифатида кўрсатилганди.

    Мавзуга доир: Эктор Купернинг Ўзбекистондаги сафари ҳам қариди(ми?)

    Маълумотнома

    Ушбу воқеликлар фонида Вадим Абрамовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоадаги фаолиятига назар солиб ўтамиз.

    Абрамов 2010 йил апрелида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланади. Унгача мутахассис Тошкентнинг «Локомотив» клубини бошқариб келаётган эди. Унинг олдига 2011 йил январида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилади. Абрамовнинг Осиё Кубогидаги натижаси эса кўпчиликка маъқул келди. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор мусобақа ярим финалига қадар етиб борди.

    Фото: «Нефтьчи»

    Фото: «Нефтьчи»

    Ўзбекистон терма жамоасининг Абрамов қўл остида 2011 йилги Осиё Кубогида қайд этган натижалари

    Гуруҳ босқичи
    • Қатар — Ўзбекистон 0:2
    • Кувайт — Ўзбекистон 1:2
    • Хитой — Ўзбекистон 2:2
    Чорак финал
    • Ўзбекистон — Иордания 2:1
    • Ўзбекистон — Австралия 0:6
    3-ўрин учун баҳс
    • Жанубий Корея — Ўзбекистон 3:2

    Ўзбекистон терма жамоасининг Абрамов қўл остида 2014 йилги Жаҳон Чемпионати учун саралаш баҳсларида қайд этган натижалари:

    ЖЧ—2014 2-саралаш босқичи
    • Ўзбекистон—Қирғизистон 4:0 (3:0)
    3-саралаш босқичи
    • Тожикистон — Ўзбекистон 0:1
    • Ўзбекистон — Япония 1:1
    • КХДР — Ўзбекистон 0:1
    • Ўзбекистон — КХДР 1:0
    • Ўзбекистон — Тожикистон 3:0
    • Япония — Ўзбекистон 0:1
    4-саралаш босқичи
    • Ўзбекистон — Эрон 0:1
    Эронга қарши мағлубиятдан сўнг эртаси куниёқ (2012 йил 4 июнь) Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    12.09.2019, 12:33   Изоҳ (0)   98742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳобиддин Зоиров ва Элнур Абдураимов бугун Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди

    12.09.2019, 10:59

    Евро масаласини деярли ҳал қилган Англия, Рональдунинг бенефиси ва бузилиб қолган «немис машинаси». Евро—2020 саралишида тур тафсилотлари

    11.09.2019, 19:49

    «Олдимда икки йўл бор эди. Ёки безори, ёки футболчи бўлиш». Жаҳон футболидаги энг машҳур ака-укалар ҳақида

    11.09.2019, 13:29

    Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чорлади

    10.09.2019, 19:47

    Эктор Купернинг Ўзбекистондаги сафари ҳам қариди(ми?)

    10.09.2019, 17:38

    Триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоасига чет эллик мураббий тайинланди

    10.09.2019, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.