Самарқанд вилоятидаги иккита манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 11 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилинди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Жорий йилнинг 26 август куни Президентнинг «Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармони имзоланиб, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар афв этилиб, жазодан озод этилди.
Улардан 5 нафари жазони ижро этиш колонияларидан озод қилинган бўлса, 6 нафарининг жазоси учдан бир қисмига қисқартирилди.
Изоҳ (0)