Чехиянинг жануби-шарқида жойлашган Брно шаҳар шифохонаси врачлари бир неча ой давомида мия ўлими ташхиси қўйилган ҳомиладор аёлнинг ҳаётий муҳим функцияларини қурилмалар ёрдамида сақлаб турди ва кесарча кесиш йўли билан соғлом бола дунёга келтирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилади.
Ҳозирда вазни 2,1 килограмм туғилган қизалоқ полициячи бўлган отасининг назорати остида. Онаси вафот этган чақалоқнинг оиласини қўллаб-қувватлаш учун жамоат маблағларини йиғиш кампанияси бошланди.
Шифохона вакили Павел Жаранинг сўзларига кўра, аёлда ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасида мия ўлими ташхиси кузатилган. Аммо шифокорлар унинг ҳаётий функцияларини ҳеч бўлмаганда 24-ҳафтага қадар, чақалоқ ҳаётга лаёқатли деб ҳисобланган пайтгача қурилмалар билан ушлаб туришга қарор қилган.
Шифохонанинг маълумотларига кўра, шу пайтгача дунёда 10 га яқин ҳолатларда шифокорлар ҳомиладор аёлларга мия ўлимидан сўнг соғлом болаларни туғишга ёрдам берганлиги қайд этилган. Аммо туғруқдан сўнг бу аёллар вафот этган.
Изоҳ (0)