27 август, сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури доирасида навбатдаги 2 та ўйин якунига етди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби сафарда «Қўқон-1912» жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашувдаги ягона голга мезбон жамоа ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 82-дақиқада муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Насаф» «Қўқон-1912»га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (0:1).
Маълумот учун, «Насаф» 27 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Қўқон-1912» эса 17 очко билан 10-ўринга кўтарилиб олди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди.
Учрашув давомида меҳмон жамоа аъзолари Андрей Синдоров (69), Саломат Қуттибоев (71) ҳамда Сардор Сулаймонов (76) рақиб дарвозасига гол урди.
Учрашув якунига кўра, бухороликлар меҳмонда кечган баҳсда «Динамо»ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, сўнгги ўринда бораётган «Бухоро» очколари сонини 15 тага етказиб олган бўлса, Самарқанд клуби эса 18 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни банд қилиб турибди.
Суперлига
18-тур баҳслари
27 август, сешанба
«Қўқон-1912»—«Насаф» 1:0
Гол: 1:0 — 82 Мурод Холмуҳаммедов«Динамо»—«Бухоро» 0:3
Голлар: 0:1 — 69 Андрей Синдоров, 0:2 — 71 Саломат Қуттибоев, 0:3 — 76 Сардор СулаймоновЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)