23 август куни соат 16:53 да Хоразм вилояти Урганч шаҳри Камолот кўчаси 6-йўлак 34-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:59 да етиб бориб, ёнғин соат 17:05 да қуршаб олинган ва соат 17:15 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин жойидан уй эгаси 1934 йилда туғилган фуқаро Р.М. қутқарилган ва ёнғиндан уйнинг 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 20 квадрат метр майдонда шифт қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Уйдаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин юзага келган деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)