24 август, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 2-тури доирасида 6 та беллашув ўз ниҳоясига етди.
Амалдаги чемпион Мюнхеннинг «Бавария» клуби сафарда «Шальке-04»ни синовдан ўтказди.
Ўйиннинг 20 (пенальти), 50 ҳамда 75-дақиқаларида мюнхенликлар етакчиси Роберт Левандовски 3 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа «Бавария» меҳмонда «Шальке-04» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг Мюнхен клуби 4 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 4-ўриндан жой олиб турибди. «Шальке-04» эса 1 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Бундеслига
2-тур баҳслари
24 август, шанба
«Ҳоффенҳайм»—«Вердер» 3:2
Голлар: 0:1 — 42 Фюллькруг, 1:1 — 54 Бичакчич, 2:1 — 59 Бебу, 2:2 — 81 Осако, 3:2 — 87 Кадержабек«Фортуна Д»—«Байер» 1:3
Голлар: 0:1 — 6, автогол, Бейкер, 0:2 — 33 Арангис, 0:3 — 39 Бельараби, 1:3 — 82 Моралес«Майнц»—«Боруссия М» 1:3
Голлар: 1:0 — 18 Квайсон, 1:1 — 31 Лайнер, 1:2 — 77 Плеа, 1:3 — 79 Эмболо«Аугсбург»—«Унион Берлин» 1:1
Голлар: 1:0 — 59 Варгас, 1:1 — 80 Андерссон«Падерборн»—«Фрайбург» 1:3
Голлар: 1:0 — 3 Мамба, 1:1 — 21, пенальти, Вальдшмидтм 1:2 — 40 Петерсен, 1:3 — 90 Квон Чхан Хун«Шальке-04»—«Бавария» 0:3
Голлар: 0:1 — 20, пенальти, Левандовски, 0:2 — 50 Левандоски, 0:3 — 75 ЛевандовскиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)