Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президентнинг энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид қарори қабул қилинди.

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Қарорга кўра:

хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичлари (ўртача 200 литр) ўрнатилади;

ностандарт газ-горелкали қурилмалари энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштирилади.

2020 йил 1 январдан:

жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

қуёш фотоэлектрик станциялари учун 3 миллион сўм;

қуёш сув иситкичлар учун 1,5 миллион сўм;

газ-горелкали қурилмалар учун 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.

Қарор билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Спорт
Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига ишора қилди
Дунё
«Биз Россия билан урушни хоҳламаймиз, айниқса учинчи жаҳон урушини» — Блинкен