Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан «Дарё» сўзи саф майдонида жонли тарзда ёзилди. Бу ҳақда округ матбуот хизмати маълум қилди.
— Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати ташаббуси билан ҳамда кўнгилли ҳарбий хизматчилар кўмагида саф майдонида «Дарё» сўзини ёздик, — дейди Матбуот хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи капитан Ғайратжон Мадраҳимов. — Шу билан бирга Қуролли Кучлар тарихида биринчи маротаба ушбу нашр номи жанговар қуроллардан ҳам йиғилди. «Марказий ҳарбий округ» ёзуви «МҲО» сўзи орқали ифодаланди. Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ташаббусимизга эътироз билдирмайди, деган умиддаман. Чунки мудофаа сиёсатидаги очиқликни таъминлашда, армияни халққа яқин бўлишида «Дарё»нинг муносиб ҳиссаси бор. Нашрнинг барча ижодкорлари ва мухлисларига ҳарбийлар номидан миннатдорлик билдирамиз.
Изоҳ (0)