Валюта биржасида доллар курси тушишда давом этмоқда.

Фото: UzNews

23 август куни 1 доллар 9366 сўм бўлгани қайд этилди ва курс бир кун аввалгига нисбатан 5 сўмга пасайди.

Тижорат банкларида ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Уларнинг аксариятида сотиб олиш курси 9350, сотув курси эса 9450 сўм этиб белгиланган.