Marvel кинокомпанияси президенти Кевин Файги Ўргимчак одам ҳақидаги фильмларга продюсерлик қилмайди, чунки у франшизанинг навбатдаги қисмини суратга олган Sony Pictures студияси билан молиявий келишувга эриша олмаган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Columbia Pictures

Келишмовчилик пул туфайли юзага келган. Disney Ўргимчак одам ҳақидаги бўлғуси фильмлар Sony ва MarvelМарвел томонидан теппа-тенг молиялаштирилишини ва даромад ҳам худди шундай бўлинишини истаган.

Аммо Sony ўз катта кўламли франшизаси билан бўлишишни хоҳламай, Disney фойданинг беш фоизини қўлга киритишини кўзда тутувчи аввалги шартномани сақлаб қолишни таклиф этган.