Warner Bros. Pictures томонидан суратга олинадиган «Матрица» фильмининг тўртинчи қисмида бош ролларни Киану Ривз ва Керри-Энн Мосс ижро этиши маълум бўлди, деб хабар беради Tengrinews.

Кадр: «Матрица»

«#Matrix4 расман Киану Ривз билан ишламоқда ва оргинал жамоанинг бир қисмини қайта йиғади», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Лана Вачовски фильм сценарийсини ёзган ва унга ўзи режиссорлик қилади. Тўртинчи фильм нима ҳақида бўлиши ҳозирча номаълум.

«Матрица» — илмий-фантастик жангари фильм бўлиб, ака-ука Вачовскилар томонидан суратга олинган. Фильмда Киану Ривз, Лоуренс Фишборн, Керри-Энн Мосс ва Вюго Уивинг бош ролларни ижро этган. 1999 йилда катта экранларга чиққан фильм бутун дунё бўйича катта шуҳрат қозонган.