Қўқонда ёғоч, шакар, ширинликлар савдоси билан шуғулланадиган тадбиркор I.И.га нисбатан содир этилган ўғирлик жиноятида тадбиркорнинг ўз хотини, З.I., унинг ҳайдовчиси О.I., хотинининг дугонаси ва дугонасининг турмуш ўртоғи А.Д. ва Р.У. ҳамда Қўқон шаҳрида машҳур бўлган фолбин М.А.га нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Google Images

«Jahon.uz» ахборот порталининг ихтиёрида мавжуд бўлган воқеаларга доир расмий ҳужжатда, З.I. (хотини) турмуш ўртоғи I.И.(эри)нинг унга нисбатан муносабати ўзгариб, бошқа аёллар билан гаплашиб юрганидан рашк қилиб, уни жазолаш мақсадида, турмуш ўртоғи ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган пулларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш жиноий режасини тузган.

Шу мақсадда турмуш ўртоғи I.И.нинг пуллар сақланадиган темир сейф калитини яширинча қўлга киритиб, қиймати 283 532 200 сўмни ташкил қилган 35 000 доллар пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

З.I. турмуш ўртоғи I.И. билан оилавий муносабатлари сабабли ўзаро келишолмай ўз ота уйига кетиб қолиб, шу ерда яшаб юрган вақтда аввалари оиласига ҳайдовчилик қилган I.О. билан гаплашиб, у билан яқин муносабатда бўлган. Унга турмуш ўртоғи I.И.нинг ётоқхонасидаги жуда кўп миқдорда пуллар сақланадиган сейфнинг калит нусхасини берган.

I.О. эса берилган калит ёрдамида сейфни очиб, унинг ичидан I.И. ва унинг яқин қариндошларига тегишли қиймати 5 миллиард 508 миллион 625 минг 609 сўмни ташкил қилган 680 000 доллар пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Шундан сўнг I.О. ва З.I. жиноий йўл билан қўлга киритилган пулларни ўртада тақсимлаб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Айбланувчиларга Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди ва 243-моддаси ва 168-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилди.