15 август, пайшанба куни Марказий ҳарбий округ қисмларида хизмат қилаётган ёш танкчилар билан Ўзбекистондаги биринчи рақамли «Каттақўрғон» полигонида кундузги ва тунги нишонларга ўқ отиш машғулоти ўтказилиб, жанговар техникада тактик ҳаракатлар амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Кундузги ва тунги нишонларга ўқ отиш машғулотида жорий йилда муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, шартнома бўйича хизматга қолган ёш танкчилар Т-72 жанговар танкига ўрнатилган ствол ҳамда 14,5 ммли плумётидан машқ бажарди.
Шунингдек, ёш ҳарбийлар ўқув йиғини давомида дала майдонида жанговар техникани моҳирона бошқариш, отиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа ҳарбий фанлар бўйича амалий кўникмага эга бўлмоқда.
Маълумот ўрнида, 2Х35 маркали кичик калибрли ўқ отар қуроли Т-72 жанговар танкидаги асосий 125 миллиметрли тўп ичига ўрнатилиб, ўқ-дори кам сарфлаб, самарали отишни ўргатишдан иборат. Ушбу босқичдан сўнг асосий тўпдан амалий отиш машқлари ўтказилади.
Изоҳ (0)