Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи «Жаслиқ» колониясининг ёпилишини олқишлаб, буни қамоқхоналарда бошқарувни яхшилаш сари ташланган қадам деб атади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Европа Иттифоқи Кенгаши

Фото: Европа Иттифоқи Кенгаши

«ЙИ пенитенсиар тизимда БМТнинг қийноқ ва жазонинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни топтовчи турларига қарши Конвенсияси факултатив протоколини ратификация қилиш асосида пенитенсиар тизимдаги ислоҳотларни амалга оширишини ҳамда омбудсманнинг энг яхши халқаро тажрибаларга мувофиқ равишда Миллий превентив механизми функциясини бажариш бўйича ваколатларининг кенгайтирилишини кутмоқда», — дейилади Евроиттифоқ баёнотида.

Шунингдек, қайд этилишича, чет эллик ва ички иқтисодий операторларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончи ҳамда уларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга тайёрлиги қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасидаги доимий ўсишга боғлиқ.

«ЙИ келгусида муносабатларимизни янги даражага кўтарувчи бундай ҳодисаларни қўллаб-қувватлашга тайёр», — дея таъкидланади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 2 август куни «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида»ги («Жаслиқ» қўрғонида жойлашган) қарорни имзолаган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)