Яшнобод туманидаги хонадонлар кранидан қорамтир рангдаги ифлос сув тушмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳидаги фойдаланувчилардан бири маълум қилди.
Қайд этилишича, бундай сувни оқизиб ташлашга соатлаб вақт кетмоқда. Бунда сув ҳисоблагичлар айланиб, истеъмолчилар ифлосланган сув учун ҳам пул тўлашга мажбур бўлмоқда.
«Нега ифлос сув учун ҳам пул тўлашимиз керак?» — деб эътироз билдирган фойдаланувчилардан бири.
Шунингдек, бундай сувдан ёқимсиз ҳид келаётгани ҳам айтилган.
Изоҳ (0)